Сўнгги янгиликлар
100 млн сўм ва 1000та велосипед халққа қачон берилади?

100 млн сўм ва 1000та велосипед халққа қачон берилади?

2022 йил 15 январь куни “Соғлом турмуш тарзи” иловасида ўзгаришлар юз бериши ҳақида хабар берилди. Ушбу ўзгаришлар нимадан иборат эканлигини билиш мақсадида Оммавий спортни ривожлантириш бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаева билан суҳбат ўтказдик.

Зарина Абдуллаева иловада янгиликлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди:

”2022 йил 15 январгача кунига 10 000 қадам пиёда юрган инсонларга 3 минг сўмдан пуллар ўтказиб берилди. Март ойидан бошлаб, 10 000 қадам пиёда юрган фуқаролар ўртасида ҳафтанинг охирги кунида ютуқли ўйин ташкил этилади. Бир фуқарога 100 млн сўм ва 1000та одамга 1000та велосипед берилади”

– деди Зарини Абдулла.

Маълумот учун, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформаси ташкил этилган эди.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив