Сўнгги янгиликлар
Навоийда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчи ҳақида қўшимча маълумот берилди

Навоийда ЙПХ инспекторини калтаклаган ҳайдовчи ҳақида қўшимча маълумот берилди

Ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармасдан унга тажовуз қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жотий йилнинг 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Тошов томонидан «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома расмийлаштириб, автомобилни вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб бормоқчи бўлган

Шу пайтда ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг хизмат олиб боришига тўсқинлик қилиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаб, ходимга нисбатан тажовуз қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Навбаҳор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 140-модда (ҳақорат қилиш) 3-қисми «а» банди ҳамда 219-модда (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Навоийда Matiz ҳайдовчиси ЙПХ ходимини калтаклагани тўғрисида дастлабки маълумотни бериб ўтгпн эдик.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив