Сўнгги янгиликлар
Бутун инсониятни зарарлаган касаллик ҳақида биласизми?

Бутун инсониятни зарарлаган касаллик ҳақида биласизми?

Маълумотларга кўра, дунёда ҳаёти давомида бирон марта гижжа билан касалланмаган киши мавжуд эмас. Бугунги кунда ер сайёраси аҳолисининг 24 фоизи ёхуд 1,5 миллиард киши гижжалар билан касалланган. Гижжалар — асосан болалар, овчилар, балиқчилар ва уларнинг оилаларида, шунингдек, қишлоқ жойларда яшовчи кишиларда учрайдиган паразитар касаллик. Улар инсонлар ва ўсимликлар ҳисобига яшайди, ичида ривожланади ва кўпаяди. 

Паразитлар икки тоифага бўлинади:

Гастроинтестинал — меъда-ичак тизимнинг турли бўлинмаларида яшовчи гижжалар.

Тўқималар — бунда паразит ички аъзоларда, тўқималарда ва ҳатто қонда жойлашиши мумкин.

Гижжа юқиши йўллари:

  • Тупроқ ва сув орқали (паразит тухумлари тупроққа зарарланган нажас билан ажралиб чиқади);
  • Яхши ювилмаган мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш;
  • Ифлос қўллар;
  • Тўғридан-тўғри алоқа (қўл бериб кўришиш);
  • Хом ва ёмон ишлов берилган гўшт;
  • Ҳашарот чақиши (жуда кам ҳолларда);
  • Сув орқали (очиқ сув ҳавзаларида кўплаб гижжалар мавжуд);
  • Шунингдек, таомга чанг тушиши геогелминтлар юқишига олиб келиши мумкин. Паразитларнинг айрим тухумлари инсон организмига оёқ ва товон териси орқали киради.

Кимлар авф гуруҳига мансуб?

Хавф гуруҳига кирувчи асосий тоифа — болалар саналади. Ота-оналар фарзандлари соғлиғига қанчалик эътибор қаратишмасин, қўллари тозалигини қанча назорат қилишмасин, уларни паразитлардан ҳимоя қилиш жуда қийин. Статистикага кўра, 4-5 ёшли болаларнинг 95 фоизга яқини гижжалар билан касалланади. Болалар ташқи муҳитни ўрганишади, табиат уларда қизиқиш уйғотади. Бола ҳамма нарсага тегиниб, уни татиб кўришга қизиқади.

 Белгилари қандай?

Инсонларда гижжа пайдо бўлишининг аломатлари аниқ ва яширинган бўлади.

Аниқ белгилар:

  • Сабабсиз вазн йўқотиш;
  • Тери рангининг очлиги;
  • Сурункали чарчаш;
  • Кечки пайт орқа чиқарув тешиги атрофида қичишиш.

 

Оқибатлари ҳақида…

Бир қатор ҳолларда гижжа юқиши оқибатида ички аъзо касалликлари кучайиши, илгари намоён бўлмаган касалликларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу яширин аломатлар ҳисобланади. Бундай ҳолда бемор бошқа турли хил касалликларни даволашга киришади, аммо бирламчи касалликка эътибор бермайди.

Даво ҳамда профлактик чоралар

Гижжаларга қарши чора сифатида, овқатланишдан олдин қўлларни тирноқ ости билан қўшиб яхшилаб ювиш ажойиб профилактика вазифасини ўтайди. Яна бир қўшимча сифатида келтириб ўтиш керакки, уй ҳайвонларини ҳар 3 ойда даволаб туриш даркор. Эшик дасталарида гижжа тухумлари 6 ойгача сақланиб туриши мумкинлиги сабабли, болалар хонасини тез-тез тозалаб туриш тавсия этилади. Қўл ва тана гигиенасига масъулиятли бўлиш, истеъмол учун озиқ-овқатни ҳушёрлик билан тайёрлаш лозим! Даволашда, беморларнинг умумий аҳволи ва касалланишидан олдинги ҳолати ҳисобга олинади. Паразит турлари кенг тарқалганлиги боис, уларнинг ҳар бири учун тегишли таъсир кўрсатадиган дори ёки табиий воситаларни танлаш керак.

Халқ табобатига разм соладиган бўлсак, ошқовоқ ҳамда қора седана анча фойдали ҳисобланади. Масалан, болаларга гижжа билан зарарланишнинг олдини олиш учун қовоқ уруғларини бериш тавсия этилади. Уруғ таркибида мавжуд бўлган кўплаб моддалар паразитларни нобуд қилувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, қора седана таркибидаги кўплаб моддалар организмдаги паразитларга қирғин келтириш хусусиятига эгалигини таъкидлаш жоиз. Бугунги кунда олий навли қора седанадан тайёрланган таркибида тимохинон ва тимол моддалари кўп бўлган ALHADAYA капсулалари ўз соғлигига бефарқ бўлмаган 50 мингдан зиёд мижозлар ишончини қозонган. Саломатлигинигизга асло бефарқ бўлманг. Зеро, тан сиҳатлик, туман бойлик деб бежизга айтилмайди! 

Реклама ҳуқуқи асосида

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив