Сўнгги янгиликлар
Туркманистон Ўзбекистон орқали электр энергиясини сотиши мумкин

Туркманистон Ўзбекистон орқали электр энергиясини сотиши мумкин

Туркманистон электр энергиясини Ўзбекистон орқали бошқа давлатларга етказиб бериши мумкин. Бу ҳақда президент Гурбангули Бердимуҳамедов электр энергетикасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди. Бу давлат раҳбарининг Туркманистон шимолидаги Тошҳовуз вилоятига ташрифи чоғида юз берди.

Ҳозирда Туркманистон электр энергияси қўшниларимиз – Эрон Ислом Республикаси ва Афғонистон, Ўзбекистон, шунингдек, Қирғизистон Республикасига етказиб берилмоқда. Бундан ташқари, уни Ўзбекистон ва Эрон орқали учинчи давлатларга етказиб бериш имконияти катта”, - Бердимуҳамедовнинг сўзларидан иқтибос келтирди Neytral Turkmaniston газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, “давлат раҳбари бу борадаги ишларни секинлаштирмасдан давом эттириш бўйича бош вазир ўринбосарига топшириқ берган”.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив