Сўнгги янгиликлар
Андархон қишлоғида қовунчилик кластери ташкил этилади

Андархон қишлоғида қовунчилик кластери ташкил этилади

Фарғона вилояти Бешариқ тумани Андархон қишлоғидаги кўплаб уйларда қовунхоналар бор. Қишлоқ аҳли қовунларни ҳатто май ойигача сақлаб келади, дея хабар бермоқда УзА.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туманидаги ўрганишлари давомида “Андархон” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, нуронийлар ва қишлоқ аҳли билан суҳбатлашди.

Мулоқотда андорхонликлар ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси” қовунчиликни ривожлантириш эканлигини маълум қилдилар. Бу ерда 845тадан зиёд хонадонлар бўлиб, қадимдан қовун сақлаш сирларини ўзлаштириб келгани сабаб аҳоли 70-80 фоиз хонадонларда қовунчилик билан шуғулланади.

Сақлаш жойларида бўрикалла, қирқма, умрбоқий, кампиртўн ва бошқа навдаги қовунлар сақланади. Қишлоқ аҳли асосан, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида деҳқончилик қилади. Шириндан шакар қовунларни сақлашда қишлоқ ҳудудининг географик жойлашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳудуднинг ўзига хос шамоли ва сақлаш жойлари қовунларни ҳатто май ойигача сақлаш имконини беради.

Қишлоқдаги Шариповлар хонадонида бўлган вилоят ҳокими оила даромади билан қизиқди. Хонадон вакиллари бир йилда 1 гектар ердан сарф-ҳаражатлардан ташқари 20 млн сўмдан ортиқ даромад қилишини айтишди.

93 ёшли отахон Шамсиддин Исомиддинов ҳам меҳмонларни ўз уйга таклиф қилиб, хонадонда сақланаётган қовунларни кўрсатди. Андархон қовунларидан таътиб кўрган вилоят раҳбари бундай ширин қовунларга хорижликлар, хусусан, японияликлар ҳам катта қизиқиш билдиришганини таъкидлади.

Тегишли вилоят ҳамда туман мутасаддилари билан биргаликда барча амалий чора-тадбирларни белгилаб, қовунчилик кластерини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив