
“Қашқадарёда Қуёш фотоэлектр станцияси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди
Осиё тараққиёти банки иштирокида “Қашқадарё вилоятида Қуёш фотоэлектр станцияси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Шунингдек, Тақдимотда Қамаши тумани ҳокимлиги вакиллари ҳам қатнашган. Унда лойиҳанинг аҳамияти ва экологик таъсири тўғрисида маълумот берилди.
Қамаши ва Ғузор тумани ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган қуёш электр станциясининг умумий ер майдони 666,4 гектарни ташкил қилади, лойиҳанинг тахминий қиймати эса 200-220 миллион долларни ташкил этади.
«Улашинг»