Сўнгги янгиликлар
Яккабоғ туманидаги 14та мактаб электр таъминотидан узиб ташланди

Яккабоғ туманидаги 14та мактаб электр таъминотидан узиб ташланди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 14та мактаб электр таъминотидан узиб ташланди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумки, мамлакатда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭE)дан фойдаланиб келинмоқда. Ушбу жараёнда электр анергиясидан қарздорлик юзага келса автоматлаштирилган тизим (инсон омили аралашувисиз) истеъмолчини тармоқдан узади. Бу нафақат жисмоний ва юридик истеъмолчилар учун ҳам таалуқли.

Шу боис Яккабоғ туманидаги 14та мактаб юзага келган жами 13 млн. сўм қарздорлигк туфайли электр таъминотидан узилган. Ушбу мактабларнинг электр энергиясидан мавжуд қарздорлигини Яккабоғ туман молия бўлими сўндириб бергачгина электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирган тизими тармоқ қувватини қайта тиклайди”, - дейилади хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив