EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Алмазбек Атамбаев оқланди

Алмазбек Атамбаев оқланди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга қўйилган айблов олиб ташланди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2020 йил октябрь ойида оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбланган собиқ давлат раҳбари қамоққа олиш тури ўзгартирилиб, уй қамоғига ўтказилди. 

Атамбаевдан ташқари, собиқ президент маслаҳатчиси Фарид Ниёзов, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов ва собиқ давлат раҳбарининг қўриқчиси Канат Сагимбаев ҳам оқланган.

Маълумот ўрнида, Алмазбек Атамбоев 2011—2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган, шундан сўнг у президентлик дахлсизлигидан маҳрум қилинган.

Атамбаевга нисбатан бир неча жиноий иш қўзғатилган, жумладан, 2019 йилнинг 7-8 август кунлари Қўй-Тош қишлоғида юз берган тартибсизликлар, коррупция ва пул ювиш, Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш кабилар. Сўнгги иш бўйича у оқланди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING