Сўнгги янгиликлар
Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди

Қозоғистонда ҳужжатсиз ушланган 10 нафар ўзбекистонликлар қўйиб юборилди

Нур-Султон шаҳридаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳужжатсиз ушланган 17 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўйича мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат келиб тушган, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати.

Мазкур мурожаатни ўрганиш учун уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (Ф-1) тайёрланган. Мутасаддилар вақтинча сақлаш ҳибсхонага бориб, фуқаролар билан учрашишган.

Уларнинг 10 нафарида паспорт борлиги аниқланди ва жарима асосида қўйиб юборилди. 7 нафар фуқаронинг паспорти йўқолганлиги сабабли уларга Ватанга қайтиш гувоҳномаси тайёрлаш учун белгиланган тартибда маълумотлар олинди”, - дейилган хабарда.

Фуқароларнинг бу ҳолатга тушиб қолишининг сабаби, яъни вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган. Уларга ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив