EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сурия Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди

Сурия Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди

Сурия Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олди, деб хабар бермоқда САНА ахборот агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

“Сурия Араб Республикаси Донетск Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини тан олишга қарор қилди”, — дейилади веб-сайтдаги маълумотда.

Июн ойи ўрталарида Сурия президенти Башар ал-Ассад тегишли тартибни бошлашни буюрганини эълон қилган эди.

Маълумот учун, феврал ойида Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишидан сўнг ватандошларига мурожаат қилиб, ЛХР ва ДХР суверенитетини тан олишни зарур деб билишини айтганди. Кейин эса дарҳол тегишли қарорларни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёда Ўзбекистон ва Қозоғистон ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING