EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия олийгоҳларида таҳсил олиши учун ажратиладиган квоталар сони оширилиши кутилмоқда

Россия олийгоҳларида таҳсил олиши учун ажратиладиган квоталар сони оширилиши кутилмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов “Россотрудничество” Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлиги раҳбари ўринбосари Павел Шевсов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. 

Унда “Россотрудничество” Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этди. 

Дастлаб, томонлар сўнгги вақтларда олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бориши ҳақида фикр алмашишди.

Томонлар 2022 йил центабр ойида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси олий таълим муассасалари иштирокида ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилаётган олий таълимни ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция, Россия олий таълим муассасалари ярмаркаси тадбирларини ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида томонлар мамлакатлар ўртасида олий таълим соҳасидаги алоқалар ривожланишининг ижобий динамикасини ҳам таъкидлаб ўтдилар.

Павел Шевсов ўзаро алоқаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги режаларга тўхталиб, Россия томони 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун ажратиладиган квоталар сони оширилишини маълум қилди.

Шунингдек, учрашувда Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлашда таълимнинг устувор йўналишлари ва мутахассисликлари муҳокама қилинди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING