EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонун имзоланди

Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонун имзоланди

Президент Садир Жапаров казино фаолиятига рухсат берувчи “Қимор фаолияти тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақида 24.kg нашри хабар бермоқда.

Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, қонунларнинг мақсади сармояларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб этишдан иборат.

Казино тўғрисидаги қонунда қимор фаолияти субектлари Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар, шу жумладан хорижий шахслар эканлиги белгилаб қўйилган.

Ваколатли давлат органи томонидан 10 йил муддатга бериладиган лицензия асосида фақат масъулияти чекланган жамият ёки ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар қимор фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Лицензиялар бериш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда пуллик асосда амалга оширилади.

Шу билан бирга, қимор ўйинлари муассасаси болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, бошқа таълим муассасалари, тиббиёт ва диний муассасалар, маданият муассасалари, шунингдек турар-жой биноларида жойлашган бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, қонун Қирғизистон Республикаси фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, муомалага лаёқациз чет эл фуқаролари қимор ўйинларининг мижозлари бўла олмайдилар.

Маълумот учун, Қирғизистонда казинолар 2012 йилгача қонуний фаолият юритган. 10 йилдан сўнг мамлакат бюджетни қимор ўйинлари ҳисобига тўлдиришга қайтади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING