EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
ОАВ: Исроил Сурия ғарбига авиазарба берди

ОАВ: Исроил Сурия ғарбига авиазарба берди

Башар ал-Ассад режими Исроил армиясининг Сурия ғарбидаги Тартус вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди. 

SANA ахборот агентлигига кўра, ҳаво ҳужуми шанба куни соат 06.30 да Ҳамидие шаҳридаги фермер хўжаликлари ҳудудига берилган. Ўша пайтда Исроил самолётлари Ўртаер денгизи устида бўлган.

Икки киши, жумладан, аёл яралангани хабар қилинган.

Исроил расмийлари кўпинча Сурия ҳудудига зарбалар бериш ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмайди. 2011 йилдан бери Исроил армияси вақти-вақти билан Сурияни, асосан, Эронпараст ёлланма гуруҳлар ва Асад ҳарбийлари жойлашган ҳудудларни ўққа тутмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING