EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тоқаев Қорақалпоғистондаги вазият бўйича Шавкат Мирзиёев билан гаплашди

Тоқаев Қорақалпоғистондаги вазият бўйича Шавкат Мирзиёев билан гаплашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўтган ҳафта Бишкек шаҳрида ўтган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама музокараларининг натижалари мамнуният билан қайд этилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING