EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Сардор Умурзаков «Толибон» Савдо вазири билан учрашди

Сардор Умурзаков «Толибон» Савдо вазири билан учрашди

Тошкентда “Толибон” ҳаракати ва Ўзбекистон расмийлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. 

Маълум бўлишича, томонлар ўртасида бўлиб ўтган мажлисда “Толибон” Савдо вазири Нуриддин Азизий мажлисда Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва Афғонистон товарларининг Ўзбекистон орқали транзитини осонлаштириш масалаларини кўтарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 50 нафарга яқин афғон тадбиркорлари Тошкентга келди. "Толибон" савдо вазири в.б. Нуреддин Азизий бошчилигидаги делегация таркибига ушбу тузилма ҳамда шу каби мақомдаги тармоқ бирлашмалари вакиллари ҳам киритилган.

Томонлар савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, Афғонистон маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорида маркетинг стратегиясини шакллантириш, инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилишганди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING