EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда қолиб кетган қозоғистонликлар ватанига қайтолмаяпти – видео

Ўзбекистонда қолиб кетган қозоғистонликлар ватанига қайтолмаяпти – видео

Ўзбекистон Республикасида уч кундан бери Қозоғистон фуқаролари ватанларига қайта олишмаяпти. Шундан сўнг Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат бўйича муносабат билди.

Таъкидланишича, ҳозирда вазият назорат остида. Аммо чегарада қолиб кетган қозоқ фуқаролари иссиқдан азият чекишмоқда. Шу сабабли улар президентларига мурожаат йўллашган. Бу ҳақда lada.kz хабар берди.

Қозоқларнинг позициясини бошқарма расмий вакили Айбек Смадияров изоҳлади:

"Бу ҳолат Ўзбекистондаги дипломатларимизнинг алоҳида назоратида. Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб борилмоқда. Вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Фуқароларимиз уч маҳал овқат билан таъминланган, улар билан доимий алоқада бўлиб турамиз", - бу ҳақда Қозоғистон ОАВи ТИВ вакилига таянган ҳолда хабар берди.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING