EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнига — уч номзод

Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнига — уч номзод

Аброр Эшонхонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига уч нафар номзод кўриб чиқилмоқда.

Зайнилобиддин Низомиддинов Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилиб,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган сўнг, унинг ўрнига: Комил Алламжанов, Зелимхан Хайдаров, Сардор Умурзаков номзодлари кўриб чиқилмоқда.

Комил Алламжонов

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов яна катта саҳнага қайтиши мумкин.

2017 йилдан бошлаб, 2018 йилгача Президентга матбуот котиб бўлганини ҳисобга олса,  унинг ушбу лавозимга ўтириши  имконияти қолган номзодларга кўра анча юқори эканлиги айтилмоқда.

Комил Алламжонов 1984 йил 18 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.  2006 йилда М.Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат ва маданият институтини “Телевидения ва радио режиссёри” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2010 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича иккинчи олий таълимни тугатган.  

Зелимхан Хайдаров 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан биргаликда ишлаган ва мамлакат сиёсатида узоқ йиллардан буён фаолият олиб борадиган ва ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-иқтисодиёт бўлими мудири лавозимида ишлаётган Зелимхан Хайдаров Зайнилобиддин Низомиддинов ўрнини эгаллаши мумкин. Аммо у 77 ёшга кирганини ҳисобга олса, у ушбу лавозимда кўп ишлай олмаслиги мумкин. Президент Администрациясига эса узоқ йиллик раҳбар керак.

Инсайд маълумотларга кўра, Зелимхан Хайдаров Сирдарё вилоятида туғилган, унинг  отаси ингуш, онаси Қрим татар.

У 1993 йилдан бошлаб, 2018 йилгача Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Маъмурияти ишлари бўлими мудири лавозимида ишлаган.  

Сардор Умурзаков 

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Президент Администрацияси раҳбари лавозимида иш бошлаш эҳтимоли йўқ эмас.

Лекин Умурзаков Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини “ушлаб” турган шахслардан бири, у халқаро майдонда ўзининг позицияси кучли эканлигини исботлаган сиёсатчи.

У кундан-кунга муваффақиятли битимлар тузишга ва энг кучли давлатлар билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлмоқда. Ушбу факторларни ҳисобга олган ҳолда инсайдерлар унинг янги лавозимга тайинланиш фоизини нольга тенглаштиришмоқда.

«Улашинг»

Максим
Максим 16 июля 2022 02:03
😎 сардар лучше
Ibrohimjon
Ibrohimjon 28 августа 2022 20:44
Sardor Umizaqov

Sardor Umirzaqov
  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING