EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Боғча мудираси пора билан қўлга тушди

Боғча мудираси пора билан қўлга тушди

Бухоро вилоятида мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон туманидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг раҳбари, Улуғбек кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган М.Г. исмли аёл ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро С.А. ни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган МТТга 3. млн сўм эвазига ишга қабул қилишини ваъда қилиб, ушбу МТТ ҳамшираси Э.М. орқали кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Г. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING