EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Венгрия бош вазири Россияни қўллаб чиқди

Венгрия бош вазири Россияни қўллаб чиқди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа иттифоқи 2022 йил охиригача Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Венгриянинг Magyar Nemzet газетасига таяниб хабар бермоқда.

Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, санкциялар Европа иқтисодиётига Россияникидан кўра кўпроқ зарар келтирди. Уларнинг бекор қилиниши рецессия хавфини камайтиради ва инфляцияга таъсир қилади.

Аввалроқ агентлик Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар оқибатларини енгиш учун деярли 500 млрд евро сарфлагани ҳақида ёзганди. Йил охирига келиб эса бу кўрсаткич 1 трлн еврога етиши мумкин.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING