EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Россия Марказий осиёликларни урушга сафарбар қилмоқчи

Россия Марказий осиёликларни урушга сафарбар қилмоқчи

Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи. Агарда улар бунга розилик бермаса, фуқароликдан чиқарилади.

Россияда ушбу мамлакатда охирги ўн йилда фуқароликни олган шахсларни, айниқса, Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон вакилларини “қисман ҳарбий сафарбарлик” доирасида ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича таклиф тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Миллий коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирил Кабанов маълум қилди.

Унинг фикрича, ҳарбий хизматдан бўйин товлаш нафақат ҳарбий хизматга мажбур шахснинг, балки унинг оила аъзоларининг ҳам фуқароликдан маҳрум қилинишига асос бўлиб хизмат қилади.

Кирил Кабановнинг фикрича, бу Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳукуматларининг Россиядаги фуқароларини урушда иштирок этмаслик бўйича огоҳлантиришлари учун муносиб жавоб бўлади.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING