EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
"Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур танловига марҳамат!

"Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур танловига марҳамат!

Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари, этноспорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар-ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида "Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур" номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилинади.

Мазкур танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотлар – роликларни тайёрлашда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш талаб қилинади:

- Танловга тақдим этилаётган ижодий маҳсулотларда аввало халқимиз орасида унутилиб бораётган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини сақлаб қолиш ҳамда уларни ёш авлод орасида кенг оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратиш;

- Роликларда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда ўзбек халқига хос қадрият ва урф-одатларни тарғиб қилиш;- Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамиятини очиб бериш.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларнинг вақти 1-3 дақиқа оралиғида бўлиши, ҳажми эса 100 мГбдан ошмаслиги талаб қилинади.

Шошилинг, танлов 2022 йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларни info@minsport.uz электрон манзилига юборасиз.Энг яхши ижодий маҳсулотлар эса танлов ғолиби сифатида ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилади ҳамда энг севимли телеканалларингиз орқали эфирга узатилади.Унутманг, «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» демакдир!

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING