EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўндан ортиқ кесилган дарахтни "ёпди-ёпди" қилишга уринган нозир пора билан қўлга тушди

Ўндан ортиқ кесилган дарахтни "ёпди-ёпди" қилишга уринган нозир пора билан қўлга тушди

Жиззах шаҳрида ўрмон нозири ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах давлат ўрмон хўжалиги бошқармаси ўрмон нозири Р.М. фуқаро У.дан унга боғдорчилик учун ижарага берилган ер майдонида 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING