EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
«Каламушлар империяси». Каратэни «кўмган»лар «қутурмоқда»...ми?

«Каламушлар империяси». Каратэни «кўмган»лар «қутурмоқда»...ми?

Бундан бир неча ой олдин Бош прокуратура Аълам Муллаев бошчилигида давлат бюджетини “кемирган” “каламушлар” империясини фош қилганди. Ушбу воқеадан сўнг, кўплаб спорт федерацияларнинг қилмишлари очилиб кетди.

“Катталар”нинг жинояти фош бўлиши жамоатчиликда ўзига ҳос резонанс уйғотди. Аммо хабарларнинг кети совугач, Каратэ федерацияси ҳеч нарса бўлмагандек ўз ишини давом эттирмоқда, ҳатто жиноят иши қўзғатилгандан кейин бюджетдан ўн миллиардлаб маблағларни “ютиб” юборган федерация раҳбарияти кучайиб кетди.

Яъни каратэни ўлдирган раҳбарларга ишонч билдирилиб, уларга халқаро миқёсда мусобақалар ўтказилишига имконият берилмоқда.

Сўз исбот билан бўлгани каби, ўзини ҳали ҳам "хон кўланкаси майдон" деб ҳисоблаётган Аълам Муллаев яна бир ноқонуний ҳужжатга имзо чекди.

Унга кўра, ЎКМФ 23 сентябрь куни навбатдан ташқари конференция ўтказилишини эълон қилди. Қадамида криминал ва қонунларни менсимаган федерация бу сафар ЎКМФнинг Низом қоидаларини яққол бузди.

Муллаев томонидан ҳеч қаердан рўйхатдан ўтмаган мухр билан тасдиқланган хабарнома ЎКМФнинг вилоят федерацияларига 2 ой олдин тарқатилмасдан, 3 кун ичида эълон қилиниб ўтказилиши кўзда тутилган. 

Хабарнома 2022 йил 19 сентябрь куни тайёрланиб 20 сентябрь куни Telegram каналлари орқали конференцияга атиги 3 кун муддат колганда тарқатилмокда. 

Адлия вазирлиги эса бунга кўз юмиб, ушбу шахсларни оғиз кўпиртириб қуллаб-қувватлашлари ва уларнинг Ўзбекистон қонунларини  назарга илмасликлари, улар истаган вақтда конференция қилишлари хохлаган вақтда бекор қилишлари мумкинлиги юзасидан, вазирликни қарор қилишда ожизлигини кўрсатиб қўйди. Бу холатга вазирлик томонидан адекват реакция берилишини кутамиз. 

Ачинарлиси ушбу конференцияни ўтказишга Спортни ривожлаштириш вазирлиги бевосита ёрдам бериб келмоқда. 

Бўлиб ўтган барча ишлардан хабари бўлишига қарамасдан Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Махмудов Муллаевга Спортнинг каратэ WKF тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон кубогини ўтказиш масъулиятини юклаб, унга қуйидаги топшириқларни берди: 

Мусобақа якунидан сўнг уч кун муддат ичида вазирликнинг Миллий (этно) ва ноолимпия спорт турларини ривожлантириш бошқармасига техник ҳисоботларни топшириш; 

Мусобақа даврида вазирликнинг Матбуот хизматига мусобақага оид фотолавҳалар ва тўлиқ маълумотларни кунма-кун бериб бориш. 

Бу билан Спортни ривожлантириш вазирлиги Муллаев ва унинг бошчилигида иш юритаётган бир қанча шахсларнинг коррупцион харакатларига йўл очиб бериб, улар томонидан юбориган хатлар асосида вазирлик буйруқларини чиқариб келмоқдалар.

Президент бугун Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида талон-торож қилиниш ҳолатларига тўхталиб, коррупцияни олдини олиш лозимлигини айтди. 

Давлат маблағларини талон-торож қилиниши ҳолатлари бор. Сизлар порахўрни ушлаб қамайсизлар, лекин у қилар ишни қилиб бўлиб қамалганининг нима фойдаси бор? Қамалишининг олдини олиш, ўғирликларни камайтириш керак.  

Шундай қилингларки, ҳар бир сўм мақсадлик сарфлансин. Банклардан ажратилишидан бошлаб ўз ўрнида ишлатилишига бўлган ҳар бир жараённи назорат қилинг”, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент прокурорлардан коррупцияга қарши тиш-тирноқ билан курашиш лозимлигини айтиб турган бир вақтда нега Бош прокуратура тергов жараёнларини сустлаштирмоқда,2x2=4, яъни ҳаммаси ойдин бўлса айбдорларга нега ҳали ҳам чора кўрилмаяпти? 

Давлат бюджетини «кемирган» Каратэ федерацияси 

Давлат бюджетини талон-торож қилган Ўзбекистон карате миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан текширув олиб борган. 

Унга кўра, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган. 

Хусусан, 2020-2021 йилларда ўтказилган 10 ўқув йиғинларида 49 нафар спортчилар амалда қатнашмаган ҳамда меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, иштирок этганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 403 млн. сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилган. 

Шунингдек, спортчилар томонидан ишлатилмаган 64 турдаги 78,5 млн. сўмлик дори воситалари талон-торож қилинган. 

Бундан ташқари, спорт зал ижарага олинганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 128 млн. сўм маблағлар амалда спорт залига эга бўлмаган меҳмонхонага ўтказилиб, ўзлаштирилган. 

Шу каби, 2021 йилда ўтказилган 3 та спорт мусобақалари қатнашувчилари томонидан тўланган 150 млн. сўм бадал пуллари кирим қилинмасдан, талон-торож қилинган. 

Шу билан бирга, меъёрий ҳужжатлар талбаларига зид равишда, каратэ бўйича жаҳон чемпиони Д.Отаболаевга тренерлик қилмаган У.Бекпулатовга давлат бюджетидан асоссиз равишда 6 минг АҚШ доллари тўланишига эришиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган. 

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқарувларнинг ҳаракатида ЖКнинг 167 моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. 

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING