EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Тошқулов талабалар ҳолидан хабар олди

Тошқулов талабалар ҳолидан хабар олди

22 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова олий таълим муассасалари масъуллари ҳамроҳлигида “Ташкент индекс” савдо мажмуасининг турар жойларга мослаштирилган биноларида жойлашган талабалар ҳолидан хабар олди ва улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Айни вақтда 6 та бинода қарийб 4.5 минг ўринли жой ҳозирланиб, уларга Тошкент шаҳридаги 15 та олий таълим муассасасидан 2000 га яқин талаба жойлаштирилди. Хоналарни кўздан кечириш жараёнида вазир талабалар фикри билан қизиқди. 

“Зарур мебель жиҳозлари билан таъминланган шинам хоналар, дарс машғулотлари учун алоҳида жой, газ ускунаси ва музлатгичлар ўрнатилган умумий ошхона талабалар учун хизмат қилмоқда. Ҳатто ҳар бир хона совитгич билан жиҳозланган”, – дейди талаба. 

Мутасаддилар айни кечки овқат пайт борганликлари сабабли талабалар билан бир столда овқатланишди. Талабалар билан суҳбат чоғида ошхонага идиш-товоқларни олиб келишда ноқулайлик мавжудлиги маълум бўлди. 

Вазир ошхонада идиш-товоқларни сақлаш учун махсус мебель ўрнатиш бўйича масъулларга кўрсатма берди. Вазирликнинг маълумот беришича, бинода ювиниш хоналарини турар жой яқинига кўчириш, транспортларда қатнаш учун бепул чипталар ажратиш, ҳар бир бинода алоҳида кутубхона ва компьютерхоналар ташкил этиш чоралари кўрилаётган. 

Мажмуа тўлиқ миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан қўриқланиши, биноларда биттадан шифокор ва тюторлар навбати билан алмашиб туриши гувоҳи бўлинди. 

Бундан ташқари, талабаларнинг кечки соат 22:00 дан сўнг кечикиш ҳолати бўлмаслиги, биноларда тартиб сақланиб, улар ҳордиқ олиши ва эрта азондан ортиқча ташвишларсиз ўқишга отланишлари учун барча чоралар кўрилгани таъкидланди. 

 

Ҳафта охиридан талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида яқин атрофдаги ишлаб чиқариш корхоналарига тур ташкил қилинади. Мажмуада бир талаба эҳтиёжи учун керакли барча шароит яратилмоқда”, – дейди шаҳар ҳокими ўринбосари. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING