EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Мигрантлар бўлган кема ҳалокатга учради

Мигрантлар бўлган кема ҳалокатга учради

Суриянинг Тартус шаҳри қирғоқлари яқинида бортида муҳожирлар бўлган кема ҳалокати қурбонлари сони 34 кишига етди, 14 киши қутқарилди. Бу ҳақда РИА Новости Sham FM’га таяниб хабар бермоқда.

Тартус қирғоқлари яқинида қайиқнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, 14 киши қутқарилди. Қутқарув операцияси давом этмоқда”, - деди радиостанцияга иқтибос келтирган ҳолда денгиз портлари маъмурияти раҳбари Самир Кубрусли.

Аввалроқ 24 киши ҳалок бўлгани ва 13 киши тирик қолгани ҳақида хабар берилган эди. Сурия матбуотига кўра, кема бир неча кун аввал Ливанни тарк этган, бортда Сурия, Ливан ва Фаластин фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги номаълум бўлган одамлар бўлган.

Сурия давлат телевидениеси хабарига кўра, тирик қолган бир киши йўловчилар сони 150 га яқин эканини тахмин қилган.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING