EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон Элчиси БАА Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Элчиси БАА Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Абдулазиз Акулов ушбу мамлакат Президенти Муҳаммад ибн Зайд Ал-Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур маросим Абу-Дабидаги “Қаср Ал-Ватан” қароргоҳида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида БАА Президенти бугунги кунда Ўзбекистон-БАА муносабатлари жадал ривожланиб, янги амалий мазмун билан бойиб бораётганину таъкидлади.

Расмий Абу-Даби Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун барча чораларини кўришга тайёрлиги қайд этилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING