EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Саудия Арабистони  коинотга аёл космонавтини юборишни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони коинотга аёл космонавтини юборишни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони космик агентлиги келаси йили илк саёҳатини амалга ошириши режалаштирилган космик дастурни ишга туширишга тайёрланмоқда. Эълон қилинган дастур доирасида, 2023-йилда космосга жўнайдиган жамоалар орасида бир аёл космонавт ҳам бўлиши билдирилмоқда. 

Мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги (СPА) маълумотларига кўра, коинот дастури Саудия Арабистонининг 2023 йилга мўлжалланган истиқболлари қаторига киради. Ушбу дастур Саудия Арабистони кадрларини келажакда космик тадқиқотлар миссияларида халқаро ҳамкорликка киришиш ҳамда қисқа ва узоқ масофали космик саёҳатларни амалга ошириш учун ўқитишни мақсад қилгани таъкидланди. Саудия Арабистони келгусида янада муҳим бўлиши кутилаётган космик саноат секторидан фойда олишни ва космик тадқиқотларга ҳисса қўшишни мақсад қилгани билдирилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING