EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Умра-2022” янги мавсуми расман бошланди

“Умра-2022” янги мавсуми расман бошланди

22 сентябрь куни Ўзбекистон фуқаролари учун «Умра-2022» янги мавсуми расман бошланди. Жорий мавсумдаги илк 240 нафар зиёратчи кеча  «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ҳаво қатнови орқали Саудия Арабистонига етиб боришди. Зиёратчиларни Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда Бош консулхона ходимлари ва Саудия томонидан «Мармар» компанияси вакиллари кутиб олишган.

Саудия Арабистонига умра амалларини адо этиш мақсадида борган ўзбекистонликлар автобусларда Мадина шаҳрига кузатилган. Бош консулхона мавсумни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ўз назоратига олган. Зиёратчиларга Ўзбекистон Ҳаж комиссияси томонидан юборилган ишчи гуруҳ аъзолари ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилаётганлиги айтилмоқда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING