EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Судга босим, қуруқ туҳмат, уюштирилган тадбир, норасида ноласи – Лолазордан қамоқхонагача

Судга босим, қуруқ туҳмат, уюштирилган тадбир, норасида ноласи – Лолазордан қамоқхонагача

Бойликларга кон Ўзбекистоннинг олтинга хам бойлиги дунёга маълум. Давлатнинг олтинни қонуний қазиб олишдаги салмоғидан ноқонуний қазиб олувчиларнинг атрофида бўлаётган гап- сўзлар машмашалар, талофатлар, офатлар салмоғи қайсидир маънода тобора кўпайиб бораётгандек.  

ОАВда хусусан ижтимоий тармоқларда ташландиқ конларда ҳаттоки давлатга қарашли конларда ҳам ноқонуний олтин қазиб олувчилар тупроқ ёки тош остида қолиб фожиали ҳалок бўлаётганларнинг аянчли қисмати ёҳуд олтин васвасасига учраган гуруҳларнинг жиноий жавобгарликка тортилгани тўғрисидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушиб туради. 

Энг ачинарлиси бу хабарларни ҳаммамиз оддий ва одатий ҳолдек қабул қилиб кетавераётганимиздир. Бу ҳол қачонгача давом этади? Қачонгача ёш навқиронларга олтин қирон келтираверади?

Бу иш билан шуғулланиб қамалган ва қамалаётганларнинг тақдири нега ҳеч кимни қизиқтирмаяпти? Бу ишларни олдини олишнинг наҳотки бошқа чораси бўлмаса?

Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятидаги раҳбарлар тегишли масъуллар Республикадаги соҳа ходимлари билан бу йўқотишларнинг оқибати ва олдини олиш бўйича бирон жўяли иш қилганмикан?

Узоққа бормайлик шу йилнинг февралида Конимехдаги ташландиқ «Лолазор» конидаги 5 нафар ҳамюртимизнинг тупроқ остида қолиб вафот этиши ва шу кабилар ҳануз давом этишига қачонгача бефарқ қараб тураверамиз?

Ёки бўлмаса яна ўша машъум конда 50 дан зиёд кишининг жонини хатарга қўйиб ноқонуний олтин қазиб олаётганида ушлангани акс этган (еттита гуруҳнинг) ИИБ,ДХХ, Департаментнинг қойилмақом ишлари.

Куч ишлатарлар кучларини умуман жиноятчиликнинг олдини олишга қаратиб Лолазорми бошқасигами ҳеч кимни йўлатмаса шунча одам бевақт ўлим топиб яна қанчаси қамалиб юрмасмиди? Тушунтириш тарғибот ишларини ва керак бўлса ўша жойларда Қоравулликни ташкиллаштириш назоратни кучайтириш самара бермайдими?

Ёки кимларгадир фожиали ҳалокатлар, ёки ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган фалончи одамни қамадик деган статистика муҳимми? 

Статистика муҳим бўлса мана сизга яқингинада ана шундай жиноятни содир этган олтовлоннинг яқинлари ва айрим гувоҳларнинг аччиқ ҳақиқатларига қулоқ тутамиз. 

ЖИБ бўйича Қизилтепа туман суди томонидан кўриб чиқилиб қамоққа равона қилинганларнинг 3 нафари Бухоронинг Шофирконидан эди.

Шофиркон туманининг  "Қайрағоч", "Навбаҳор" маҳаллалари ва шунга туташ ҳудудлар аҳолисининг асосий тирикчилик манбаи олтин қўштирноқ ичида қайта ишлаш билан шуғулланишади.

Буни қишлоқ чеккасидаги Қирққиз қабристони ёнидаги қайта ишлашдан чиққан қум уюмлари қабристонидан хам билиш қийин эмас.

Албатта тегирмон деганда кўпчилигимизнинг кўз олдига буғдойдан ун тортадиган тегирмон келади, бу тегирмон ун чиқармайди балки таркибида олтин ва бошқа рудалари бор тошларни ун холига келтириб майдалаб беради. Шундан кейин қўлбола усулда кимёвий ишлов бериб ушбу қум зарраларидан ростман асига олтин олишади .

Еffect.uz’га мурожаат йўллаган шофирконликларнинг дардини эшитиш ва асл муаммоларга ечим излаган мухбирларимиз гувоҳлардан бири тракторчи Ғайбулла Абдиевнинг на тергов на судда эътиборга олинмаган сўзларга диққат қилишингизни сўрайди.

Шу ўринда яна бир маълумот таркибида қимматли металлар бор рудаларни қазиб олиш ўлим билан олишишдек гап ва бу олишишда афсуски етарлича қурбонлар бериб турилади.

Айтишларича Ноқонуний олтин қазиб олувчиларни катта кичик гуруҳларига эга “босслар” бошқаради ҳамма билан тил топишувчи ҳеч нарсадан тап тортмас боссларининг айримларида маълумотларга кўра 200-300талаб ишчилари бўлади ва босслар ишчиларининг ер тагида ишлаши учун барча шароитларни яратиб беради.

Ҳатто давлат карерларидаги ишончли одамлари орқали олтин рудаси бор тошларнинг энг қаймоқ жойларини қисқа вақтларда олиб чиқилади. Бу эса маълум вақтга ва маълум пул эвазига албатта. 

Бундай босслар саноқли бўлганлиги учун ўша ҳудуддаги кўпчилик уларни танишади ва ҳурмат қилишади. Уларнинг ортида забардаст қонун ҳимоячилари туришадики. Уларнинг пишагини ҳеч ким пишт демайди дейди билгичлар. 

Аллақачон узилмас занжир ҳосил қилган тузилмада аллақачон нопок амалдорлар, хуқуқ тартибот идораларининг айрим ноинсоф ва муттаҳам вакиллари яъни танкалари бор экан. 

Ноқонуний олтин қазиш кўлами камаймайди аксинча ёш-ёш олтин қутқусига учган ва тез бойиб кетишни ҳохлаган ёшларимиз фожиали қисмати давом этаверади. Қамоқларда эса олтин васвасасидаги маҳбуслар ва ортда эса ожиз оналар ноласи кўпаяверади. 

Шу ўринда олтин топиб бойиб кетиш орзусида юрган юртдошларимизга, уларнинг яқинларига айтар сўзимиз ўзингизни ўтга чўққа урманг. Пул топишнинг бошқа қонуний йўлларини ахтаришдан чарчаманг. 

“Тeкин пишлоқ қопқонда бўлади” қопқон қўйган овчилар жуда айёр ва бeшафқат. Уларнинг сизга ўхшаш битта томони бор у ҳам бўлса сиз каби олтин васвасасига йўлиққанидир.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING