EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Орол муаммоси, Афғонистон ва Тараққиёт стратегияси — Норов БМТ минбарида сўзга чиқди

Орол муаммоси, Афғонистон ва Тараққиёт стратегияси — Норов БМТ минбарида сўзга чиқди

2022 йил 24 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси умумий мунозараларида сўзга чиқди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ташкилотнинг ўзи ҳам содир бўлаётган ўзгаришларга самарали жавоб бериш учун ривожланиши керак.

Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Инқирозларнинг хавфли спиралидан чиқиш барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликда кўринади. Дунё янада барқарор, башорат қилинадиган ва гуллаб - яшнаши учун самарали халқаро ҳамкорлик зарур”, - деди Владимир Норов.

Маданиятлараро ва маданиятлараро мулоқотни ўрнатиш, барчга муаммоларга изчил ёндошувлар ва ечимларни излаш, глобал кескинлик, ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик бугун заруриятга айланиб бораётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-центабр куни Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббусини илгари сурди. 

Унинг мақсади халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва барқарорликни тиклашга кўмаклашиш, шунингдек, геосиёсий рақобат, мафкуравий қарама-қаршиликлар ва тортишувлардан холи бўлган кенг мулоқотни йўлга қўйиш орқали бирдамликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

2023 йили Самарқанд форумида Ўзбекистон Раҳбарининг ташаббусини амалга ошириш масалаларини биргаликда кўриб чиқиш таклиф қилинган.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси БМТ минбарида тақдим этилди

Норов 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг амалга оширилиш жараёни ҳақида маълумотар ҳавола этди.

Мазкур дастурий ҳужжат Ўзбекистонда ўтган беш йил ичида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у демократик жараёнларни чуқурлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилган. 

Бундан ташқари, Стратегия Барқарор ривожланиш мақсадларини жадал ва ҳар томонлама амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган.

Хусусан, 2030 йилга келиб, Ўзбекистон камбағаллик даражасини икки баравар камайтириш, барча муҳтожларни қамраб олган ҳолда ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли даромади ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган мамлакатлар қаторига киришни режалаштирмоқда. 

Бош ассамблея 77-сессияси иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистонда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларга қаратилди. 

Мазкур жараёнларнинг асосий маъно ва мазмуни “Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” тамойилида акс этгани таъкидланди.  

Ўзбекитонда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича эришилган ютуқлар ҳақида маълумотлар ҳавола этилди.

Хусусан, сўнгги беш йил ичида ёшларнинг олий маълумот олиш даражаси 9% дан 29% гача, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш эса эса 27% дан 67,2% гача ўсганига эътибор қаратилди.

2023 йили Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлар Кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинди. Владимир Норов мазкур тадбир янги ғоялар ва аниқ таклифлар учун майдон бўлишига ишонч билдирди.

БМТга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари жорий йилнинг 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ЮНEСКО билан ҳамкорликда ўтказиладиган Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича Бутунжаҳон конференциясига таклиф қилинди.

“Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди” — Норов

Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказила бошланган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари механизми минтақавий ҳамкорликдаги янги даврининг ёрқин тимсолига айлангани таъкидланди.

Жорий йил июль ойида бўлиб ўтган маслаҳат йиғилишида ХХИ асрдаасрда Марказий Осиёни ривожлантириш йўлидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида тарихий шартнома қабул қилинди.

Норов таъкидлаганидек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаб қатор резолюциялар қабул қилиниши минтақамиз мамлакатлари ўртасидаги ришталарнинг чуқурлашиб бораётгани халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилаётганини билдиради.

Ўзбекистон дунё ҳамжамияти томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро яқинлашув ва ҳамкорлик жараёнларини, минтақанинг глобал иқтисодий ва транспорт алоқаларига интеграциялашувини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватланишига умид билдирмоқда. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида БМТ Бош котиби кўмагида ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал аксилтеррор стратегиясини Марказий Осиёда амалга оширишга бағишланган халқаро конференция сермаҳсул бўлганини қайд этди.

Форум натижаларини инобатга олган ҳолда, биз Глобал стратегияни муваффақиятли амалга ошириш ва янгиланган қўшма ҳаракатлар режасининг бажарилишини доимий мониторинг қилиш мақсадида Марказий Осиёда БМТ Аксилтеррор бошқармасининг минтақавий офисини очишни таклиф қиламиз”, - деди Норов.

"Биз Афғонистонга эътибор пасайишидан хавотирдамиз" — Норов

Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқлигини таъкидлади.

Биз чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ушбу мамлакатга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирдамиз.

Афғонистоннинг мавжуд муаммолар қуршовида яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳимдир. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, — деди Норов. 

Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур. 

Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, БМТ тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланмоқдалар.

Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Норов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий йил июль ойида қабул қилинган “Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида”ги резолюциясига эътибор қаратди.

Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутади.

Мазкур ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши лозимдир.

“Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади”, - деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири. 

Орол муаммоси ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида

Ўзбекистон “яшил” кун тартибининг долзарб масалаларини илгари суриш ва иқлим ўзгариши жараёнларини жиловлаш борасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёрдир, деди вазир ўз нутқида.

Республика Париж келишуви доирасида иссиқхона газларини камайтириш бўйича қўшимча мажбурият олгани, “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича кенг қамровли стратегияни амалга ошираётгани қайд этилди.

77-сессия иштирокчиларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йил ичида бутун мамлакат бўйлаб 1 миллиард дарахт ва бута экишни назарда тутувчи “Яшил макон” кенг кўламли ташаббусига қаратилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Орол денгизининг қуриши муаммосига алоҳида тўхталиб ўтди. Республикада ушбу экологик фалокат оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақасини экологик ва гуманитар инқироз ҳудудидан экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда. Хусусан, сўнгги 5 йил ичида қуриган денгиз тубида 1,7 миллион гектар ўрмон плантациялари ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йил май ойида БМТ Бош Ассамлеяси “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюцияни қабул қилинди.

Норов яқин муддатда Ўзбекистонда соҳага доир қатор халқаро тадбирлар, шу жумладан, БМТ шафелигида Ўзбекистонда Биринчи Оролбўйи халқаро форуми, БМТнинг ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияси томонларининг 14-конференциясини, шунингдек Чўлланишга қарши Конвенцияни амалга оширишни кўриб чиқиш бўйича Қўмитанинг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини эълон қилди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING