Сўнгги янгиликлар
Юлдуз Усмонова 185 млн сўмни шоирга тўладими?

Юлдуз Усмонова 185 млн сўмни шоирга тўладими?

Юлдуз Усмонова ҳамда шоир ўртасидаги суд жараёни ва натижаси қандай якунлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

Кеча, 11 январь куни шоир Йўлчи Рўзиев ва эстрада хонандаси ўртасидаги фуқаролик иши бўйича навбатдаги апелляция суди бўлиб ўтди.

Қўшимча далилларни ўрганиш мақсадида суд ишни 2022 йил 18 январь кунига қолдирди.

Аввалроқ, 29 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик судида санъаткор Юлдуз Усмонова ҳамда шоир Йўлчи Рўзиев ўртасидаги суд жараёни бўлиб ўтгани ҳақида очиқ суд жараёнидан Effect.uz журналисти Фазлиддин Меҳмонов лавҳа тайёрлаган эди.


Кейинчалик, Effect.uz мухбири Севара Мусурмонова шоир билан суҳбат ўтказди.


Мазкур интервьюда шоир аслида нима бўлганлигини халққа очиқ айтган эди.

Маълумот учун, олдинги суд қарорига кўра, Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» қўшиғининг шеъри муаллифига, яъни Йўлчи Рўзиевга 185 млн сўм тўлайдиган бўлган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив