EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
СанЖайдан 97 миллион 800 сўм Усмон Азим фойдасига ундирилиши маълум қилинди   

СанЖайдан 97 миллион 800 сўм Усмон Азим фойдасига ундирилиши маълум қилинди  

СанЖай “Карвон” қўшиғи учун шоир Усмон Азимга 97 миллион 800 сўм тўлайдиган бўлди.

Хонанда СанЖай “Карвон” қўшиғи учун шеър муаллифи Усмон Азимга, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди хонандадан шоир фойдасига 97 миллион 800 сўм ундирилишини маълум қилди. Ўзбекистон муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалроқ, “Карвон” таронаси бўйича Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти аппеляция судида СанЖай ғалаба қозонган эди. Шундан сўнг, хонанда бу қўшиқни айтишга ҳаққи борлигини таъкидлаган эди.

Маълумот учун, Шерали Жўраевнинг “Атиргулим, атрингни соч” ва “Гулбадан” қўшиқларини рухсатсиз куйлаган СанЖай яна жавобгарликка тортилган эди.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив