EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
СанЖай Усмон Азим фойдасига 245 млн сўм товон пули тўламайдиган бўлди

СанЖай Усмон Азим фойдасига 245 млн сўм товон пули тўламайдиган бўлди

Хонанда СанЖайдан 97 миллион 800 сўм Усмон Азим фойдасига ундирилиши маълум қилинганлиги ҳақида хабар берган бердик.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар судлари телеграм каналида суд якунларини бўйича тўлиқ маълумот берилди.

Суднинг қарорига кўра, СанЖайдан Усмон Азим фойдасига 245 млн сўм товон пули ундириш рад этилган, бироқ жавобгардан даъвогар фойдасига қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида товон пули ва 40 000 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамияти У. Азимов манфаатида С. Джавбердиевга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган.

Даъво аризасида жавобгар С. Джавбердиевдан
 У. Азимов фойдасига 245 000 000 сўм товон пули, 100 000 000 сўм маънавий зарар ҳамда жавобгар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилган "Карвон" номли шеърни турли оммавий манбалардан (интернет ва ижтимоий тармоқлар, хусусан YouTube видеохостингдан) олиб ташлаш сўралган.

Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2022 йил 13 январь куни чиқарилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятининг У. Азимов манфаатида жавобгар С. Джавбердиевга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.

Жавобгардан У. Азимов фойдасига қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида товон пули ва 40 000 000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

С. Джавбердиевга "Карвон" номли шеъридан фойданиб, ижро этилган қўшиғини ижтимоий тармоқлар (хусусан, YouTube видеохостингдан)дан олиб ташлаш мажбурияти юклатилди.

Шунингдек, жавобгардан давлат фойдасига 3 240 000 сўм миқдорида давлат божи ундириш белгиланди.
Даъво талабларининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилган.


«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив