EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Тўғри, тирикчилик, лекин режиссёрлар ҳаддидан ошиши керак эмас!” – Зарина Низомиддинова сериаллардаги ҳаёсиз саҳналар ҳақида

“Тўғри, тирикчилик, лекин режиссёрлар ҳаддидан ошиши керак эмас!” – Зарина Низомиддинова сериаллардаги ҳаёсиз саҳналар ҳақида

Кино соҳасида кўплаб катта кичик роллари билан мухлислар кўнглидан жой олиб улгурган актриса — Зарина Низомиддинова ҳозирги кунда ўзбек сериалларида учраётган ҳаёсиз саҳналарни танқид қилди.

Актриса ўзи кино соҳасида фаол бўлган вақтларда тасвирга олиш жараёнларида кўплаб чекловлар бўлгани ва бундан четга чиқилмагани, бугунги кунда режиссёрларнинг ижод қилиши учун кўплаб эркинликлар берилгани, улар бундан меъёрида фойдаланмаётганликларини  иддао қилади.

Ҳозир ижодкорлар ютубдаги кўрувчилар сони ошишини ўйлаб, кино олишяпти. Тўғри бу тирикчилик, лекин шуни орқасидан ҳаддан ошиб кетиш, рухсат бор экан деб, меъёридан ошириб юбориш керак эмас. Чегарани билиш керак. Яхши сериални ҳаёсиз саҳналари бўлмаса ҳам томошабинлар кўряпти. Кино ёки сериал профессонал даражада, тажрибали актёрлар билан  қизиқ қилиб олинса, ҳамма кўради” – дейди актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифаларининг бирида, обуначилари билан бўлган онлайн мулоқот чоғида.

Олдин киноларда ҳаёсиз саҳналар қўшилмаган бўлса ҳам, одамлар кинотеатрга тушишар эди. Кўп нарса йўқотмадик, бугунги кунда яхши сериаллар ҳам йўқ эмас, бор. Аммо шулар орасида ёмонлари кўпроқ. Яхши сериал олаётган ижодкорларимиз ҳам бор, уларнинг шаштини тушириш керак эмас”, - дея қўшимча қилган актриса.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив