EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
“Ким деяй сизни?” фильмининг махсус намойиши ўтказилди

“Ким деяй сизни?” фильмининг махсус намойиши ўтказилди

5 февраль куни Киночилар уйида соат 15:00 да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Бухорийлар” МЧЖ томонидан суратга олинган “Ким деяй сизни?” бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди. Ушбу фильм премьрасида Effect.uz ахборот агентлиги ижодий жамоаси ҳам ташриф буюрди.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Қамара Камалова, постановкачи оператор Оскар Бахтиев, постановкачи рассом Беҳзод Назаров, гримёр Дилшода Тилавова, либослар бўйича рассом Ирина Литвиенко.

Мазкур фильм ёш авлод ва кўпни кўрган катталар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва зиддиятлардан ҳикоя қилади. Унда инсонни кексалик даври, бутун умри давомида орттирган тажрибаси ва ўз маънавий бойлигини ёшларга топширишдек масъулияти қамраб олинган.

Маълумот учун, олдинда Кинематография агентлиги томонидан режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон 2”, Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати”, Жамила Пўлатованинг “Аёл қалби” каби кинофильмларнинг премьералари ўтказилади.

Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив