EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Отабек Муталхўжаев амалдор сабаб “запрет”га тушганини айтди

Отабек Муталхўжаев амалдор сабаб “запрет”га тушганини айтди

Хонанда Отабек Муталхўжаев юқори лавозимда ишлайдиган амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил “запрет”га тушгани ҳақида гапириб берди. 

“У амалдор кимлиги ҳам айтилмаган, ҳозир ҳам айтиш ниятим йўқ. Ўтган иш ўтиб кетди, ҳақиқатан ҳам 8 ой давомида радиода, телевиденияда, газета, журнал ва тўйга чиқишга руҳсат бўлмаган.

Бу 2007 йилдан 2008 йилга ўтиш, бу нарсага ҳеч ким аралашмаган, ҳеч ким ёрдам бермаган. Лекин унинг дили оғриган, ўзи ҳам ҳудди шундай хор бўлган
ўша инсонларни кўрдик.

Бу нарсага кўпчилик аралашган эди, ўша кўпчиликка ҳаёт ўзига яраша кўрсатиб қўйди. У пайт менга ёмон таъсир қилган, сабаби у пайт биз ёш бўлганмиз”

 — Отабек Муталхўжаев.

Маълумот учун, Отабек Муталхўжаев 1984 йил 18 июлида Тошкент шаҳрида туғилган. Хонанда “Ойданда гўзал”, “Хазон” каби қўшиқлари мухлисларнинг эътиборини қозонган. 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив