EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Бухоро вилоятида Маданий мерос агентлиги томонидан текширув ўтказилди

Бухоро вилоятида Маданий мерос агентлиги томонидан текширув ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда “Чор Бакр” мажмуидаги ер ауцион савдога қўйилганлиги тўғрисида эълон қилинган маълумотлар юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича,  Маданий мерос агентлиги томонидан шу йилнинг 17-январ куни Бухоро вилоятида ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилган.

Унда Бухоро тумани Шергирон МФЙ ҳудудида жойлашган давлат муҳофазасига олинган “Чор Бакр” (мажмуаси) маданий мерос обектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-ауционга қўйилганлиги аниқланди.

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан 2022-йил 7-январ куни (03-м/21-сонли) Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасига йўлланган мурожаат хатига кўра “Чор Бакр” мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0.018 га 6 та жами (0.10,8 га) бўш турган ер участкасини “ЕРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.

Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Бухоро вилояти маданий мерос бошқармасига 2022-йил 12-январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-декабрдаги 1023-сонли қарорнинг 63-бандига асосан маданий мерос обектининг қўриқланадиган тегралари ҳудудидан танланган ер участкалари Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасига юборилганлигини маълум қилган.

Шунингдек, Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси 2022-йил 10-январ куни (03-м/25-сонли) Бухоро тумани хокимига, “ЕРЕЛЕКТРОН” автоматлаштирилган ахборот тизимига қўйилган 6 та ер участкаларини ауциондан чиқаришда ҳамда “Чор Бакр” мажмуасининг муҳофаза теграларида тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида унинг муҳофаза теграларида барча турдаги янгидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда олиб борилиши юзасидан мурожаат йўллаган.

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан 2021-йил 6-январ куни Бухоро тумани Неригон маҳалла фуқаролар йиғини раисини 1972-йилда имзоланган Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенсия ҳамда Умумжаҳон мероси қўмитасининг тегишли қарорларининг талабларига кўра, номзоднома обектлар рўйхатига киритилган ёдгорликлар ҳам ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган обектлар сингари муҳофазага олиниши шартлиги белгилаб қўйилганлигини ҳамда “Чор Бакр” мажмуаси ва унинг муҳофаза ҳудудида ҳамда маданий мерос обектлари ва уларнинг теграларида тегишли рухсатномаларни олмасдан ер қазиш, ер тузиш, бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш ишларини амалга оширилган тақдирда амалдаги қонун талабларига биноан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ушбу мажмуа ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритиш мутахассислар иштирокида, илғор ва юқори технологик ускуналардан фойдаланган холда номзодлик ҳужжатлари тайёрланиб, белгиланган тартибда ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган.

Ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Маданий мерос инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан XVI-XX асрларга мансуб бўлган ушбу тарихий ёдгорликнинг муҳофаза қилинадиган тегралар ҳудудидан ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида 6 та ҳар бири 0,018 га дан иборат ер участкалари берилиши амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда электрон онлайн-ауцион орқали сотувга қўйилганлигини инобатга олиниб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органи идораларига юборилган.

Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча маълумот берилиши айтилган хабарда.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив